Шу йилнинг 09 июль куни соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида ҳайдовчи 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. бошқарувида бўлган Спарк русумли автомашинаси йўловчиси 1991 йилда туғилган (аёл) С.Х. шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди.
Шунингдек ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган (аёл) Д.У. ва Ҳонда русумли автомашина йўловчиси 2002 йилда туғилган (аёл) М.Р.лар тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари давом этмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз дейилади хабарда.