Мазкур акция Жанубий Корея университети томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик ҳамда олий билим юртининг мамлакатимиздаги қатор узоқ йиллик ҳамкор-муассасаларга ёрдам бериш тўғрисида қабул қилган қарори доирасида ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кемёнг университети COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўн беш мингта тиббий ҳимоя ниқобини тақдим этди.