Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳаво шарига илиб қўйиладиган сейсмограф сейсмик фаоллик туфайли сайёрада пайдо бўладиган ва газсимон муҳит орқали узатиладиган инфратовуш тўлқинларини кузатиш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун қурилма ерга энг ўхшаш шароитларга эга бўлган атмосфера қатламига жойлаштирилиши керак. Шу тариқа Венера юзасида экстремал ҳарорат ва босим таъсиридан қочиш мумкин бўлади.

Олимлар Ерда бир қатор тажрибалар ўтказишди ва стратосферада жойлашган сейсмографлар эпицентрдан уч минг километр масофада жойлашган 7,3 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила сигналларини қабул қила олишини аниқлашди. Тадқиқотчилар бундай қурилмалар Венерада ҳам худди шундай ишлашига ишонмоқда, деб хабар беради mir24.tv.