Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Урал филиали Геофизика институти сейсмометрия лабораторияси катта илмий ходими Александр Гуляев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, силкиниш шунчалик кучли бўлганки, “таранглик ва сиқилиш тўлқинлари зилзила манбасидан узоқ масофаларга тарқалган”. Шунинг учун ҳам сейсмологик ҳодиса Шимолий Кавказ, Грузия, Арманистон, Эрон ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам таъсир кўрсатди.

Экспертнинг қўшимча қилишича, қирғоқбўйи аҳоли пунктларида бундай силкинишлар бир ой давом этиши мумкин, деб хабар беради aif.ru.