Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. Курашчиларимиз 26 апрел куни 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) барча рақибларини енгиб, совринлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Шукуржон Аминова ва Арслон Тожиев эса «бронза» билан кифояланишди.

Олтин медал:

  • -73 кг: Шаҳрам Аҳадов

Бронза медал:

  • -57 кг: Шукуржон Аминова
  • -81 кг: Арслон Тожиев.