Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 2 нафар фуқаронинг жорий йил июль ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари бўлимларини касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинади. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи бундан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришларида кўмаклашганини рўкач қилади ва 6 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пул маблағидан 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.