Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси режасига кўра, фестиваль доирасида хорижий ва маҳаллий брендларнинг либослар коллекциялари намойиш этилиб, ёш модельер ва дизайнерлар ижодий ишларининг тақдимотлари уюштирилади.

Шунингдек, икки кун давомида Шаҳрисабзда чет эллик меҳмонлар иштирокида мавзуга доир илмий-амалий конференция, маҳорат дарслари ва учрашувлар, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик буюмлари ҳамда  Қашқадарёга хос анъанавий таомлар кўргазма-ярмаркалари, этноспорт турлари бўйича беллашувлар ва кўргазмали чиқишлар ташкил этилади.