Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдонларини 2022-2025 йилларда босқичма-босқич захирага қайтарилади.
Захирага қайтарилган ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.
Ер участкалари “Э-АУКЦИОН” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманининг “Шаматон”, “Янгибоғ” ва “Чоршанбе” МФЙларида Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида сайёр хизматлар ташкил этилди.
Сайёр қабулда Шаҳрисабз туман Давлат хизматлари маркази ходимлари ва туман адлия бўлими ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида ташриф буюрган аҳолига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди. 32 нафар фуқароларга ЭРИ калитлари ҳамда субсидия асосида уй-жой олиш ниятидаги фуқароларга ҳуқуқий ахборотлар берилди. Фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига электрон навбатга қўйиш учун аризалар олинди.