Франциялик архитекторлар тарихий шаҳарнинг эски маҳалла қисми қурилиши, тарихий иншоатлар архитектура тузилишини ўрганди. Халқаро экспертлар маданий мерос департаменти мутахассислари, Шаҳрисабз шаҳар архитекторлари, тарихий иншоат меъморлари билан шаҳарнинг қадимий харитаси бўйича фикр алмашишди, регенерация ишларини йўлга қўйиш масалалари бўйича маслаҳатлашди, дея хабар беради Маданий мерос департаменти Матбуот хизмати.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари, Маданий мерос департамент бошлиғи Камола Акилова, Франция шаҳарсозлик институти мутахассислари Эрик Уйбрехтс (меъмор ва шаҳарсозлик ҳамда ҳудудий лойиҳалар бўйича эксперт), Кристина Иаманди ( ИКОМОС ташкилоти эксперти, меъмор) ва Маданий мерос департаментининг мутахассислари иштирок этди.