Шакарнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар билан боғлиқ масала бир неча ёндашувга эга. Улардан бири кимёвий муқобиллар – ширин таъмга эга сунъий моддалар. Аммо жиддий муаммо борки, одам организми ҳар доим ҳам уларга мослаша олмайди ва яқинда олиб борилган илмий тадқиқотлар уларнинг соғлиқ учун зарарли эканини кўрсатади.
Ушбу лойиҳа устида ишлаётган олимларнинг айтишича, уларнинг жамоаси ширин таъмни шакардан ҳосил қилишмаган. Балки махсус турдаги оқсилнинг таъм рецепторлари билан ўзаро таъсирга киришганда ширин таъм ҳосил қилувчи ноёб Африка мевасини топишга муваффақ бўлишган.
Тадқиқот гуруҳининг биотехнологлари лабораторияда ушбу ширин оқсилни яратиш усулини ишлаб чиқишди. Улар микроорганизмларга бу оқсилни ишлаб чиқариш учун имкон берувчи махсус қурилма яратишди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу оқсилнинг атиги 1 грамми 10 килограмм шакар ўрнини боса олади.
Ушбу тадқиқот углеводлар ёки зарарли кимёвий моддаларсиз, шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар йўналишида катта янгилик бўлиши мумкин. Гарчи бу технология қўшимча изланишлар ва синовларни талаб қилса-да, бу янгилик озиқ-овқат саноатини ўзгартириш ва одамларга ширинликларни истеъмол қилиш учун хавфсиз муқобил маҳсулотни тақдим этиш имкониятига эга, деб хабар беради planet-today.ru.