Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ҳаракатига чек қўйилди.

“Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси А.К.нинг  қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, қўл сумкасида 1 дона 200 мл. ҳажмдаги шампун идишга қадоқланган ўзига хос ўткир ҳидли, суюқ ёғсимон ҳолдаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланди. 

Шундан сўнг, ушбу модда экспертизадан ўтказилганда, у гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 166,45 грамм бўлган “Каннабис мойи” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда