“Гулбаҳор” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси А.К.нинг  қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, қўл сумкасида 1 дона 200 мл. ҳажмдаги шампун идишга қадоқланган ўзига хос ўткир ҳидли, суюқ ёғсимон ҳолдаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда мавжудлиги аниқланди. 

Шундан сўнг, ушбу модда экспертизадан ўтказилганда, у гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи соф оғирлиги 166,45 грамм бўлган “Каннабис мойи” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.