“Unicorns SCO” Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг, кузатувчиларнинг ва иш бўйича ҳамкорларнинг стартапга эга 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшларини қўллаб-қувватлаш лойиҳасидир.

Лойиҳани ўтказиш тартиби Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. “Unicorns SCO”  доирасида ШҲТга аъзо, кузатувчи ва ҳамкор давлатлар стартапчи ёшларининг 2 тадан жами 50 та энг яхши стартап лойиҳаларининг тақдимот жараёнларини ўтказиш режалаштирилган.

Лойиҳа 6 июндан 11 июнгача Тошкент шаҳрида бўлади ўтади. “Unicorns SCO”нинг расмий очилиш маросими бугун Ёшлар ижод саройида ўтказилди. Унда ҳар бир стартап экспертлар олдида тақдимот қилинди.

Энг яхши лойиҳалар ушбу йўналишда шу кунгача амалга оширилган ишлар, жамоа, ғоянинг мақсадлари, ҳаётийлиги ва бошқа шу каби амалий жараёнларга қараб танланади. Тақдимот жараёни якунланганидан сўнг экспертлар томонидан маъқул деб топилган энг яхши 10 та стартапнинг ҳар бирига 10 000 АҚШ доллари, умумий 100 000 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари ажратилади.