Тадбирда Шанхай университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, ўзбекистонлик талабалар табрик сўзларини изҳор этди, буюк мутафаккирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

- Университетимиза ҳудудида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва маданий-маърифий муносабатларнинг юксак тимсолидир, - деди Шанхай университетининг Халқаро алоқалар бошқармаси директори ўринбосари Лю И. - Бугунги тадбир биз учун ҳам қадрлидир. Мен буюк шоир Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан барчани чин юракдан муборакбод этиб, ўзаро маданий ва марифий алоқаларни янада юксалишини тилаб қоламан.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай университети ҳудудида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкалининг баландлиги 3,6 метр ва оғирлиги 3 тоннани ташкил этади. У ўзбекистонлик ҳайкалтарош Равшан Миртожиев томонидан ишланган ва 2017 йил икки мамлакат расмийлари иштирокида тантанали тарзда ўрнатилган.