Бир неча сония ичида асфальт ўпирила бошлади ва ваҳимага тушган аҳоли тезликда кенгайиб бораётган кратердан қочиш учун тарқала бошлади.
Ҳодиса Минхан туманида, Цисинь кўчаси ва Лянь-роуд йўллари кесишмасида содир бўлди. ОАВ хабарларига кўра, чўкма яқин атрофдаги қурилиш майдончаси туфайли юзага келган бўлиши мумкин. Йўл остида метро тармоғи қурилмоқда. Бу ҳудудда илгари ер ости сувининг оқиши қайд этилган, бу эса эрозия ва ўпирилишга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Маҳаллий ҳокимият органлари ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмагани ёки жароҳатланмаганини маълум қилишди. Ҳодиса жойи ўраб олинган ва транспорт ва пиёдалар учун вақтинча ёпилган. Хитой темир йўл туннеллари бошқармаси қурилиши давом этаётган “Цзяминь” тармоғи яқинида фавқулодда таъмирлаш ишларини олиб борди, деб хабар берди mir24.tv.
Шунга ўхшаш воқеа Шанхайда 2024 йил январь ойида ҳам содир бўлган. Ўша пайтда қувур ёрилиши туфайли йўл тахминан 10 метрга чўкиб кетган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2017 ва 2023 йиллар оралиғида Хитойда пайдо бўлган чуқурларнинг тахминан 70 фоизи одамлар фаолияти билан боғлиқ, деб хабар берди Lokmat Times.