Тадбирда Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Хитой Халқ Республикасининг туризм соҳаси расмийлари ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тақдимот давомида мамлакатимизда сайёҳлик салоҳияти юқори бўлган бир қанча ҳудудларда махсус ташкил этилган эркин туристик зоналар ҳақида маълумот берилди. Тадбирда сўзга чиққан расмийлар ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш – икки мамлакат учун муҳим бозор эканлигини қайд этдилар.

Тадбир доирасида Хитойнинг «Trip.com» онлайн туризм платформаси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларга бағишланган тақдимот ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.