Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа ходимлари, ҳудуд жамоатчилиги иштирок этди.
Инвестицион дастур асосида бунёд этилган иншоот қурилишига 12 млрд. 753 млн. сўм маблағ сарфланди. Тиббий муассасада замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, диогностика ва даволаш амалиёти учун зарур скрининг маркази, УЗИ, ЭКГ, рақамли рентген апарати (сифровой ренген), барча таҳлилларни амалга ошириш имкониятига эга замонавий лабаратория эндиликда аҳоли хизматида. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, республика шифохоналари билан видеоконфиренция алоқа ўрнатган ҳолда ташхис қўйиш ва бошқа тиббиёт амалиётларини бажариш имконияти яратилган. Бу ерда 4 нафар акушер гинеколог, 25 нафар ҳамшира, 15 та кичик тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатади.
- 2019 йилда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи чоғида ўз ҳолига ташлаб қўйилган Шарғун шаҳарчасининг муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ҳудуд инфратузилмасини ривожланиш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича берган кўрсатмалари сабаб катта ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Ўтган вақт мобайнида ноқонуний қурилган иншоотлар олиб ташланиб, замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўплаб савдо, маиший, хизмат кўрсатиш, маданий ҳамда ижтимоий соҳа иншоотлари, кўп қаватли тураржой бинолари қад ростлади. Янги замонавий туғриқ мажмуасининг қурилиб ишга туширилгани эса юртимизда амалга оширилаётган Инсон қадри учун тамойилининг яна бир амалий ифодасидир, - дейди Хўжа Аловиддин Аттор жомеъ масжиди имом хатиби Фазлиддин домла Кароматов.
Азимбек Самадов,
"Янги Ўзбекистон" мухбири.