Интернетда воқеа гувоҳи Алексей Наконечнийнинг Шарқий Қозоғистоннинг баланд тоғларида ёғаётган қорни акс эттирган сурати муҳокама қилинмоқда. Суратда 1870 метр баландликда, спорт базаси жойлашган ер зич қор билан қоплангани акс этган.

“Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғмоқда. Аммо Риддер ва унинг атрофидагилар учун бу одатий ҳодиса, чунки бу ерда баланд тоғлар бор”, — дея тушунтирди синоптиклар.

Шунингдек, улар яқин кунларда бутун минтақада совуқ тушиши кутилаётганини қўшимча қилди.

“Прогнозларга кўра, вилоятнинг тоғли ҳудудларида, айнан Риддер шаҳри ва Катон-Қорағай туманида яқин кунларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда, минтақанинг шарқида ҳаво совиб кетиши эҳтимоли катта”, дейилади синоптиклар берган маълумотда.