Ана шундай тадбирлар давомида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, «Оқтош ота» МФЙда кўп қаватли уйлар қураётган «AGROMIR BUILDINGS» МЧЖга қурилиш объектида 400 кВА қувватли трансформатор пункти шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.
Натижада 330,5 минг кВт-соат миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 148,7 млн сўм қайта-ҳисоб амалга оширилди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўрта ҳисобда 1,6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдорни ташкил қилади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди.
Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.