Шавкат Мирзиёев ушбу маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланиб, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланишини айтди:
- Алоҳида таъкидлаш керак, биз 300 миллион долларлик газни қайта ишлаб, уни қиймати 3 баробар юқори ва дунё бозорида талаб катта бўлган тайёр маҳсулотларга айлантирамиз. Бунинг учун тўла асосимиз бор. Чунки бу ерда ишлаб чиқарилган авиакеросин бошқа заводлар маҳсулотига нисбатан жуда тоза ва сифатли бўлиб, энг замонавий самолётларга мўлжаллангани учун унга ҳамиша талаб юқори ҳисобланади.