«Битта тўғри қадам иқтисодиётни барқарор қилади. Мени хурсанд қилаётгани 3-4 миллиард АҚШ $ га тенг – GTL мажмуасини ёш-ёш, 40 га кирмаган қоракўзларимиз йўлга қўйяпти, бошқаряпти. (Давлат раҳбари “Uzbekistan GTL” бош директори Фаҳриддин Абдурасулов, Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шуҳрат Аслановларни мисол қилиб келтирди) Булар хорижда таҳсил олиб келишган. Бу мега лойиҳадан нафақат Ўзбекистон иқтисодиёти, балки шу ерда яшаётган ғузорликлар ҳам манфаатдор бўлиши керак» , – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Ғузорда йирик ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий объектларни кўпайтириш, аҳоли дам олиши учун маданий лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳақида вилоят раҳбарларига топшириқ берди.