Марказий Осиё минтақасида – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган туб ўзгаришлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий ютуғидир.

Умумий саъй-ҳаракатларимиз натижасида минтақамизда ўзаро ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳига асосланган мутлақо янги муҳит шаклланди.

Биз ривожланиш драйверлари ҳамда “янги ўсиш нуқталари”ни биргаликда аниқлаш ва мунтазам мулоқотлар учун самарали майдон яратдик. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини август ойи бошида Туркманистонда ўтказишни режалаштирганмиз. 

Шуни алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: Ўзбекистон конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доимо тайёр бўлган ишончли ва барқарор, қатъий позицияга эга шерикдир, деди давлатимиз раҳбари.