- Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.
Туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида одамларнинг марказга келиши учун бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур.
Ўз даврида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак, нима дейсизлар?
Бундан ташқари, президентликка номзод Шаҳрисабз тумани маркази ҳалигача Шаҳрисабз шаҳрида қолиб кетгани, бу эса туманнинг ривожланишини чеклаётганини қайд этди.
Унинг таклифига кўра, Шаҳрисабз тумани маркази Чоршанба шаҳарчасига кўчирилиб, уни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.