Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг брифингда маълум қилишича, бу ҳафта Президент иштирокида:

Олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот;

  • «Ўзагроҳимоя» АЖ тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш;
  • Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури ижросини самарали таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиши кутилмоқда.
  • 30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган 2030 йилга қадар «яшил» тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Ўтган ҳафта давлат раҳбари иштирокида ўтказилган йиғилишлар тафсилоти, имзоланган ҳужжатлар, шунингдек 18 май куни БМТ томонидан Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюциянинг бир овоздан маъқуллангани бўйича ҳам қўшимча ахборотлар тақдим этилган.