Goalkz.kz сайти хабарида айтилишича, ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаси сафига қўшилган. У бу клубида бир йиллик ижара асосида тўп суради.
Ш. Умаров БАТЭда мураббий Александр Михайлов келишмай қолгани сабабли асосий таркибдан четлатиб, ўринбосарлар сафига ўтказилганди. Натижада у жорий мавсум Беларус чемпионатида қатнашмади.
Шу ўринда айтиш жоизки, Шаҳбоз ўтган мавсум 27 ўйинда иштирок этиб, 6та гол киритган ва 8та голга ассистентлик қилган.