ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионат бешинчи турида Ўзбекистон жамоаси Полша билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва плей-оффга йўл олди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси Нодирбек Яккуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидовдан иборат квартет билан «Б» гуруҳида саралаш раундларини ўтказишди.

21 ноябрь куни мусобақада 3 ва 4-тур баҳслари ўтказилди.

1-тур: Ўзбекистон 1.5 — 2.5 Озарбайжон.

2-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 Исроил.

3-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 АҚШ.

4-тур: Ўзбекистон 3.5 — 0.5 Ҳиндистон.

5-тур якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси 12 очко жамғариб, «Б» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Навбатдаги плей-офф босқичда Ўзбекистон Украина жамоасига қарши баҳс олиб боради.