Мусобақа Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги "Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори, унда кўзда тутилган "Бир нуроний ўн ёшга масъул" лойиҳаси доирасида Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви, унинг туман бўлинмаси, Гулистон туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентликларининг ташаббуси билан ташкил этилди.
Унда тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 96 нафар фаол нуронийлар ва ёшлар иштирок этиб ўзаро куч синашди. Бундан ташқари шу жойнинг ўзида Икки авлод учрашуви ташкил этилиб, кекса авлод вакиллари ўрта ва ёш авлод вакиллари билан фикр алмашиб, ўзларинг босиб ўтган ҳаёт йўллари, эришган муваффақиятлари тўғрисида сўзлаб берди.
— Ўтказилган мусобақа қизғин ва муросасиз беллашувлар остида бўлиб ўтди, — дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими бош мутахассиси Анвар Нарзуллаев.— Унда уч авлод вакиллари ғолиблик шоҳсупаси томон шахмат тоши доналарини сўришган бўлса, Уч авлод учрашуви эсда қоларли воқийларга мазмунан бой бўлди. Бу эса, ёш авлод вакилларини ватанпарварлик руҳида тарбия топишда ва камолотга етишида тарбиявий аҳамияти катта бўлди.
Мусобақа сўнгида, ғолиблар аниқланди. Нуронийлар ўртасида ўтказилган мусобақада "Дўстлик" маҳалласида истиқомат қилаётган Андрей Гордеевга 1-ўрин насиб этган бўлса, 2-ўрин "Соҳилобод"лик Бахрилла Аҳмадовга, 3- ўрин"Боёвут" маҳалласида истиқомат қилаётган Рустам Хидирназаровга насиб қилди.
Аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада "Ибрат"лик Сарвиноз Орзуқулова 1- ўринга, Фурқат маҳалласидан келган Нодира Ҳидировага 2- ўринга, Аҳмад Яссавий маҳалласи фуқароси Чарос Анварова 3-ўринга муносиб деб топилди.
Ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада" Теракзор"лик Азизжон Хотамов1-ўринга, Аҳмад Яссавийлик Жаҳонгир Абдуллаев 2-ўринга, "Бирлашган" лик Муҳаммад Рустамов 3- ўринга сазовор бўлди.
Ғолиблар ва юқори натижаларни қўлга киритган фаол иштирокчиларга "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бошқаруви томонидан таъсис этилган фахрий ёрлиқ ва қиммат баҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.