Мазкур сайёр қабул Тошкент шаҳар пенсия бошқармасининг жорий йил 23 апрель кунидаги тегишли топшириғи ижросига асосан Шайхонтоҳур туманида яшовчи аҳоли, нафақадаги фуқароларнинг мавжуд муаммоларини яқиндан ўрганиб, уларни жойида бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.
Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи в.в.б Ж.Туланов ҳамда Шайхонтоҳур туман Пенсия жамғармаси ўринбосари Х.Холмуродовлар бошчилигида бўлиб ўтган сайёр қабулда тумандаги «Шайхонтоҳур» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси, турли ҳамкор ташкилотлар, соҳа масъуллари, маҳалла фаоллари иштирок этиб, учрашув самимий тарзда бўлиб ўтди.
Бунда аҳолининг пенсия таъминотига оид 20 га яқин турли масала ва муаммолари юзасидан масъуллар томонидан фуқароларга батафсил маълумотлар берилди.
Мутасаддилар томонидан пенсия ва нафақалар ажратилишига доир янги қонун ва тартиблар, жумладан, 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда 2021 йил 5 мартдаги ВМ-122-сонли қарори талабларига кўра, болалар нафақасини тайинлаш ва тўланиши борасидаги аҳоли саволларига жавоблар берилди.
Тадбирда аҳоли томонидан билдирилган ўринли талаб ва таклифлар тўғрисида алоҳида сўз юритилди.