Бу орқали ҳудудларнинг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланади.

 Тез тиббий ёрдам таянч пункти белгиланган меъёр бўйича  ташкил этилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад аҳолига тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. 

— Тез тиббий ёрдам таянч пунктининг фойдаланишга топширилишидан барчамиз хурсанд бўлдик. Тиббиёт муассасалари аҳоли яшаш жойига қанчалик яқин бўлса, шунча яхши. Бу янгиликдан, айниқса, ёши улуғ нуронийларимиз қувонишди, —дейди Маҳлиё Абдиева.