IT Parkда бўлиб ўтган бугунги учрашувда дастлаб, Ўзбекистонда IT Park томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Шундан сўнг мамлакатда рақамли иқтисодиётнинг ўрнини янада ошириш, IT соҳаларида ҳамкорлик қилиш ва Европа мамлакатларига масофавий хизматлар кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Ўз навбатида, музокаралар чоғида ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Европа Иттифоқи тузилмалари билан иқтисодиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, меҳмонларга IT Park биноси фаолияти ва у ерда қад ростлаган бинолар таништирилди. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ўзбекистонда бу каби ўзгаришлар ва IT соҳасига қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.