Учрашув давомида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, ИТ-таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди ҳамда ИТ соҳасида мутахассислар тайёрлаш, AКТ соҳасида ўзаро яқинликни кенгайтириш бўйича атрофлича фикрлар алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ва оммалаштириш мақсадида ҳамкорликда киберспорт мусобақаларини ташкил этиш ва ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича ўзаро фирк-мулоҳазалар алмашилди.

Шу билан бирга, учрашувда телекоммуникация соҳаларида биргаликда ишлаш, икки давлат ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, ИТ соҳаларида кооперацияни ошириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, икки томонлама қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.