Учрашувда Ўзбекистон – Япония ўртасидаги алоқалар, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ахборот технологиялари соҳасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг истиқболлари, шунингдек, икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, рақамлаштиришда ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилди.
Хусусан, Ўзбекистон – Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама манфаатли ва самарали эканлигини таъкидланди. Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришда Япония билан тизимли ишлар амалга оширилаётгани ҳам қайд этилди.
Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизни минтақавий IT хабга айлантириш, BPO ва KPO хизматларини ривожлантиришда ҳамкорликни ошириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.