"Азиз ватандошлар, азиз Тошкент аҳли! Талабаларимизга уй-жой етишмаяпти, талабалар турар-жойи деярли тўлди. Мабодо Сизда, қариндошингизда ҳовлисида, хонадонида жой бўлса, ижарага беринг, савоб бўлади илми толибга берсангиз.

Солиқ тўламайсиз, уйингизга барака киради!

Миллат жипслашади, қадриятлар тикланади!

Миллат аҳил бўлса, боласи кўчада қолмайди!

Йигитлар боболарга, қизлар бувижонларга дастёр бўлади. Тилни билганлар болаларингизга муаллим бўлади.

Биз Юнусобод тумани, Марказ 5 да жойлашганмиз. Шу ерга ёзинг!

Ректорга ва Университетган жиддий ёрдам берган бўласиз, олдиндан раҳмат" — дейилади  Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори мурожаатида.