Миллий жамоа билан ишлаш имкониятини тақдим этгани учун президент ва УФА раҳбариятидан миннатдорман. Ҳар бир футболчига, жамоа ҳаётида иштирок этган ҳар бир кишига раҳмат». 

Футбол бўйича Украина миллий термаси бош мураббийи Андрей Шевченко куни кеча Украина футбол ассоциацияси ва ўзи ўртасида тузилган шартнома муддати тугаганини маълум қилиб, юқоридаги фикрларни билдирган эди.

Бугун эса мамлакатда чоп этиладиган «Обозравател» нашри бош мураббийнинг миллий терма билан шартнома муддатини давом эттирмаслигига бошқа сабаб борлигини билдирди.

Нашрнинг ёзишича, 44 ёшли Шевченко мураббийлар штаби учун йилига 3 миллион доллар маош сўраган. Украина ФА эса 1,5 млн доллардан ортиқ бера олмаслигини билдирган. Шу боис  бош мураббий шартномани давом эттирмасликни лозим топган.

Эслатиб ўтамиз, Украина термаси Евро-2020да чорак финалга чиққани учун ассоциацияга 16 миллион евро мукофот олиб келган.