Кинофестивал дастурининг амалий ва ишбилармонлик қисмини ШҲТ мамлакатлари Кинофоруми ташкил этади. Унда кинофестивал учун Ўзбекистонга ташриф буюрадиган барча давлатларнинг делегациялари иштирок этмоқда.
Унинг доирасида ШҲТ мамлакатлари ўзларининг кино саноати ҳақида сўз юритадилар. Бу эса янги алоқаларни ўрнатиш ва унумли ҳамкорлик учун умумий асосларни излашга ёрдам беради.
Шунингдек, кинофестивалда барча мамлакатлар делегациялари ва улар тақдим этадиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, учрашувлар давомида тор доирада бизнес-музокаралар, “Б2Б” форматдаги қўшма ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилиш ва икки томонлама форматдаги бизнес лойиҳалар тақдимоти режалаштирилган.
Музокаралари давомида бир қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши кутилмоқда.