Хабарингиз бор, 2022 йил 9-10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи мамлакатлари Ёшлар кенгашининг 15-йиғилиши ўтказилди. Йиғилишга ШҲТ Ёшлар кенгаши ўзбек томонининг миллий қисми раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев раислик қилди. Тадбир иштирокчиларига ШҲТ Бош котиби Чжан Мин видеомурожаат йўллади.
Делегациялар ташкилотга аъзо мамлакатлар ёшлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, миллий ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг муваффақиятли амалиётлари юзасидан фикр алмашдилар. Ўзбекистон томони конструктив ислоҳотларни илгари суриш, фуқаролик жамияти барпо этишда Ўзбекистон ёшларининг роли ортиб бораётгани ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти;
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш мақсадида яратилган “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари” тизимлари фаолияти натижалари;
Маҳаллаларда ёшлар етакчилари кўмагида ёшлар билан ишлашнинг янги тизими йўлга қўйилганлигини ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.
ШҲТ Ёшлар кенгаши миллий қисмларининг 2021-2022 йиллар давомидаги фаолияти тўғрисида ахборот эшитилди, шу билан бирга, томонларнинг таклифларига биноан, ШҲТ Ёшлар кенгашининг 2022-2023 йилларга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.
Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида ташаббус билдирилган “ШҲТ мамлакатлари ёшлари ўртасида энг яхши стартап лойиҳаси” танлови (6-10 июнь, 2022 йил) натижалари сарҳисоб қилинди.
Танлов ғолиблари билан таништириб ўтамиз:
-
- “Имконияти чекланган инсонлар учун туризм” стартапи - Надежда Анпилогова (Қозоғистон)
- “Oxygen technologies” стартапи Александр Семилетов- (Беларус Республикаси)
3.”Мондино” трекер стартапи – Виктор Белостоский (Россия Федерацияси)
-
- "Pupil mesh" стартапи - Рия Гангамма (Ҳиндистон)
- “Robocontest.uz” стартапи – Адизбек Эргашев (Ўзбекистон)
- “Ecobike” стартапи - Миразиз Неъматов (Ўзбекистон)
- “MapKlap” фаол дам олиш хизмати – Артём Прихода (Россия)
- “GPTuz” стартапи -– Рузмат Сафаров (Ўзбекистон)
- “Edversity” стартапи – Саад Чиддики (Покистон)
- “Lemix” стартапи - Жонибек Негмуродов (Ўзбекистон), «Лемих» (Лемикс).
Томонлар танловни юқори савияда ташкил этилганлигини қайд этиб, танловни манфаатдор ШҲТга аъзо мамлакатлар томонидан ташкил этиш амалиётини давом эттириш тарафдори бўлишди.
Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб борилган ШҲТ Ёшлар кенгаши миллий қисмининг раислигини юқори баҳоладилар ҳамда ШҲТ Ёшлар кенгаши Тошкент йиғилишини юқори савияда ташкил этилганлиги ва меҳмондўстлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.