Мутахассиснинг фикрича, чуқур қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар ошқозон-ичак тизимига энг кўп зарар етказади. Улар кимёвий моддаларни ўз ичига олади ва фойдали озуқа толаси кам. Уларсиз шакар қонга секинроқ сўрилади, ичакларда ич қотиши ва ноқулайлик пайдо бўлади.

“Ичаклардаги эрийдиган озуқа толаси ичак деворларини механик шикастланишдан ҳимоя қилувчи ҳимоя шиллиқ қаватига айланади”, деб таъкидлади диетолог.

Газланган ширин ичимликлардан ва қадоқланган шарбатлардан воз кечган маъқул. Агар улар таркибида карбонат ангидрид бўлса, бу ичак, ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилади ва шу билан метеоризмни келтириб чиқаради.

Мутахассис, шунингдек, қизил гўшт ва ундан тайёрланган маҳсулотларнинг хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди. Уларни истеъмол қилиш ичак саратони хавфини оширади. Қизил гўштни ҳафтада икки мартадан ортиқ истеъмол қилмаслик керак, дейилади rambler.ru сайтида.