Бу пайтда сурункали касалликлар қўзғалади, асаб тизими ёмонлашади, кўп асабийлашади, тез ҳолсизланади, уйқуси ҳам меъёрида бўлмайди. Шифокорлар буни асосан биоритм ўзгариши, қиш ўтиб витаминлар етишмаслиги, ҳарорат ва босим гоҳ ошиб, гоҳ тушиб кетиши, аллергия ва иммунитет тушиб кетиши билан боғлашади, деб хабар беради rg.ru.
Бу даврда кунлар узайиб организмнинг серотонин ва мелатонин – кайфият бағишлайдиган, яхши ухлаш ва дам олишга ёрдам берадиган гармонларни ишлаб чиқиш тартиби бузилади. Шу сабаб кўп уйқу босади, ҳар жиҳатдан бўшашиб қолади, хавотир кучаяди, апатия ҳолатига тушади. Бунда инсон одатда қувонч келтирадиган нарсаларга қизиқишни йўқотади, ҳеч нарса қилгиси келмайди ва доимий чарчоқни ҳис қилади. Ўзгаришлар шулардангина иборат эмас. Хотира ва диққатни жамлаш сусаяди, иштаҳа гоҳ пасайиб, гоҳ кучайиб кетади.
Бундай даврни енгил ўтказиш учун мутахассислар овқатланиш рациони ва кун тартибини қайта кўриб чиқишни маслаҳат беради. Таркиби C, D, A ва В витаминларига бой бўлган – ёнғоқ, цитрус, балиқ, дуккакли ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш талаб этилади. Энг мақбули, бу танқисликни тўлдиришни шифокор маслаҳати билан амалга оширган маъқул.
Шу билан бирга барқарор кун тартибига риоя этиш талаб қилинади. Жумладан, уйқудан 2-3 соат аввал гажет қурилмаларидан умуман фойдаланмаслик, хонани шамоллатиш, ҳар куни бир хил вақтда уйқуга ётиш ва бир хил вақтда уйғонишни тартибга қўйган маъқул, ҳатто дам олиш куни ҳам.