“Vall d‘Hebron дунёдаги биринчи тўлиқ роботлаштирилган ўпка трансплантациясини амалга оширди”, деб ёзади шифохона Twitterда.
Тиббий муассасанинг нашрида таъкидланганидек, операция минимал инвазив усуллардан фойдаланишни ўз ичига олган. Бундан ташқари, шикастланган ўпкани олиб ташлаш ва кўкракнинг пастки қисмида 8 см кесишни амалга ошириб янги органни ўрнатиш учун янги ёндашув ишлаб чиқилди.
“Бу энди қовурғаларни суриш ва кўкрак қафасини очиш орқали катта тешик ҳосил қилишнинг ҳожати йўқлигини англатади, ҳозиргача бу ягона имконият ҳисобланган”, дейилади нашрда.
Операция ўпка фибрози туфайли ўпка трансплантациясига муҳтож бўлган 65 ёшли эркакда ўтказилди.
Анъанавий кўкрак қафасини очадиган ўпка трансплантацияси усули жуда агрессив бўлиб, беморнинг тикланиши узоқ вақтни талаб қилади ва бу қийин кечади, дейилади ria.ru сайтида.
“Жарроҳликдаги ушбу янги технология тери, ёғ ва мушакларнинг кичик қисмини кесишга имкон беради ва тезда тузалиб кетадиган яра қолдиради. Бу нафақат анъанавий усулдан анча хавфсиз, балки деярли оғриқсиздир. “Бу тарихий воқеа, биз ишонамизки, минглаб беморларнинг ҳаёти яхшиланади”, деди Vall d"Hebron касалхонаси кўкрак қафаси жарроҳлиги ва ўпка трансплантацияси бўлими бошлиғи Альберт Жауреги.