Бу ҳақда округ шерифи Даррен Кэмпбелл ABC News телеканалига маълум қилди.
Федерал авиация бошқармаси (FAA) аввалроқ самолёт бортида олти киши бўлганини маълум қилган эди. Еттинчи одамнинг ўлими ҳақида батафсил маълумотлар берилмади.
FAA ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда.
Бундан ташқари, собиқ NASCAR ҳайдовчиси Грег Биффлнинг оиласи вакиллари авиҳалокатда ҳаётдан кўз юмганлар орасида у, унинг рафиқаси Кристина, ўғли Райдер ва қизи Эмма бўлганлигини тасдиқловчи баёнот берди, деб хабар бери report.az.