Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги КХДР мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари Ким Ган Ирга асосланиб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Пхеньян бу қадамларни вақтинча тўхтатади, чунки бу фақат жавоб чораси. Шу билан бирга, у Жанубий Корея томонидан яна тарғибот варақалари тарқатилса, КХДР чиқиндиларни ҳаво шарлари орқали жўнатишни қайтадан бошлаши ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ КХДР етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон бу ҳаракатни “КХДР халқининг ўз позициясини билдириш ҳуқуқи”нинг кўриниши деб атаган ва жанубий кореялик фаоллар томонидан варақалар тарқатилишига ўн марталаб жавоб қайтаришга ваъда берган эди.

Корея Республикаси ҳукумати “провокациялар давом этса, чидаш қийин бўладиган чораларни кўришга” ваъда берди. Хусусан, бунда чегара ҳудудларидаги КХДР армияси ва аҳолисига психологик таъсир кўрсатиш чораси сифатида овоз кучайтиргичлардан фойдаланган ҳолда ташвиқот кўрсатувларини қайта тиклаш ҳақида гап кетаётган бўлиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.