Чоршанба куни Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР Сариқ денгиз томон бир нечта қанотли ракеталарни учиргани ҳақида хабар берди.

Агентлик ҳисоботида таъкидланганидек, ҳали ҳам ишлаб чиқилаётган “Пульхвасаль-3-31” янги турдаги стратегик қанотли ракетаси 24 январь куни биринчи бор синовдан ўтказилди.

“Ушбу синов атрофдаги мамлакатлар хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади ва минтақадаги вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, дейилади баёнотда.

Ўтган ҳафта Жанубий Корея, АҚШ ва Япония ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотларга норозилик сифатида Шимолий Корея сув ости ядровий қурол тизимини синовдан ўтказганди, деб хабар беради ria.ru.