Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

“КХДР ракета ишлаб чиқариш бош бошқармаси ишлаб чиқилаётган юқори баландлик ва узоқ масофага мўлжалланган янги зенит ракеталарини Япон денгизида синовдан ўтказди”, дейилади агентлик хабарида.

Бу ҳаво ҳужумидан мудофаа технологияларини ривожлантириш доирасида “юқори баландлик, узоқ масофага мўлжалланган янги зенит-ракета тизимининг тактик ва техник хусусиятларини баҳолашга қаратилган” биринчи синовдир.

Отилган ракеталар 200 километр масофадаги шартли ҳаво нишонларига зарба берди, деб хабар берди report.az.

“Ким Чен Ин синов муваффақиятли ўтгани билан табриклади”, дея таъкидлади Корея марказий ахборот агентлиги.