2023 йил 12 апрель, соат 10:00. Шивелуч вулқонининг отилиши давом этмоқда. Сунъий йўлдош маълумотларига кўра, кул чиқиндиларининг баландлиги денгиз сатҳидан тахминан 10 минг метр бўлган”, — дейилади агентликнинг Telegramдаги хабарида.
Маҳаллий вақт билан соат 10:10 ҳолатига кўра, кул булути 350 километрга кенгайган. Жараён узлуксиз давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалги кул чиқиндилари 8 минг метр баландликка этганди. Шивелуч вулқонинг отилиши 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси бошланган, дейилади mir24.tv сайтида.