Гап шундаки, ушбу қишлоқлик тадбиркор Бобурбек Матёқубов таъсис қилган «Бобурбек қаймоқлари» МЧЖда сутни қайта ишлаб, қатиқ, пишлоқ каби харидоргир маҳсулотларни тайёрлаш йўлга қўйилди.
Тадбиркор ўз бизнесини йўлга қўйиш учун «Агробанк» АТБдан 500 миллион сўмлик имтиёзли кредит олди ҳамда замонавий ускуналар харид қилди.
Эндиликда нафақат қишлоқ аҳли бу янгиликдан баҳраманд, балки туман марказий бозори савдо дўконларида ҳам «Бобурбек қаймоқлари»да тайёрланган маҳсулотларга талаб ошиб бормоқда.
Тадбиркорнинг бу ташаббуси туфайли янгидан 10 иш ўрни яратилиб, қишлоқ ёшлари бандлиги таъминланди.
Айни пайтда МЧЖда бир неча турдаги нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик туфайли бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нисбатан арзон эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Рўзимбой ҲАСАН,
«Янги Ўзбекистон» мухбири