Ушбу мақола юзасидан 2020 йил 16 май куни Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси ходимлари ҳамда соҳага оид малакали мутахассислар билан ҳамкорликда 1372 йилда қурилган “Шоди-мулк” мақбарасини ҳамда “Кусам инб Аббос” зиёрахонасини кўздан кечирганда қуйидагилар аниқланди:

Ўзбек миллий меъморчилик дурдонаси сифатида эътироф этилган ушбу ноёб тарихий “Шоҳи-Зинда” мажмуаси XI-XV асрларда қурилган ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган ҳудудда жойлашган.

    Мажмуанинг 900 йил олдин барпо этилганлиги инобатга олинса, ундаги бино ва иншоотлар доимий равишда реставрация, қайта тиклаш ҳамда ободонлаштириш талаб этилиши, шубҳасиз.

   “Шоҳи Зинда” мажмуасидаги реставрация ва қайта тиклаш ишлари охирги марта 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 июльдаги 337-сонли қарорига асосан амалга оширилган. Ушбу реставрация ва ободонлаштириш давомида 2004 йилда Самарқанд археология институти томонидан XV асрда қурилган ҳаммом биноси ҳам топилганлигини алоҳида айтиб ўтиш ўринли. Шундан сўнг охирги 15 йил давомида мажмуада фақатгина кечиктириб бўлмайдиган жорий таъмир ишлари олиб борилган холос.

  “Шоҳи-Зинда” мажмуасидаги 1372 йилда қурилган “Шоди-мулк” мақбарасини ҳамда “Кусам ибн Аббос” зиёрахонасининг гумбазларида Archi Build.uz/Архитектура, дизайн и строительство УзбекистанеTelegram мессенджерида қайд этилган ёриқлар пайдо бўлган жойлар маҳаллий
ва хорижий туристлар учун хавфли жойи мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

   Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти томонидан мутухассислар билан биргаликда Ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ томонидан шаҳарда жойлашган моддий маданий мерос объектларининг ташқи ва ички ҳолати, улар деворларидаги пайдо бўлиши мумкин бўлган ёриқ ёки бошқа даврий ўзгаришлар юзасидан аниқланган ҳолатлар ўрганилади.