Учрашувда вилоят масъул идоралари ҳамда сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, қатор мутасадди ташкилот вакиллари ва тумандаги бир гуруҳ ёшлар иштирок этди. 

Учрашувда ёшларимизга Давлатимиз Раҳбари томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг ўз қобиляти ва салоҳиятини намоён қилишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар, ёшлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатининг ҳаётий ифодаси эканини аниқ мисоллар билан тушунтириб ўтилди. 

Учрашувда ёшларнинг муаммолари, таклиф мулоҳазалари тингланди ва жами қабул қилинган 34 та муржаатдан 14 таси ўз жойида ҳал қилинди. 

Тадбиркорлик қилишни ният қилган жами 5 нафар ёшга 30 млн сўмлик сертификат, 4 нафар тикувчиликга қизиқадиган ёшларга тикувмашинаси ҳамда 2 нафар ёш ижодкорга планшет ва принтер берилди.  

— Учрашувда иссиқхона қуриш учун 3 сотихли ер майдони сўраб мурожаат қилган эдим, - дейди тумандаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мухриддин Мухиддинов. —  Мурожаатим ўз жойида ҳал этилди. 3 сотихлик ер майдонини олиш учун махсус сертификат берилди. Бизга яратилган имкониятлардан миннатдормиз

Учрашуви сўнгида бир гуруҳ туман ёшлари китоблар жамланмаси билан тақдирланди.