Шофиркон туманидаги 11- ҳамда 44-умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари орасида дарсдан сўнг каштачилик сирларини ўрганиб, бу йўналишда яхшигина маҳоратга эга бўлиб бораётган қизлар сафи 40 нафарга етди.
Айни пайтда бу қизлар бўш вақтларида Шофирконда моҳир каштадўз сифатида танилган, фахрий ўқитувчи Гуландом опа Халиловадан ҳунар ўрганиш билан бир қаторда оилавий бюджетларига ҳам даромад олиб киришмоқда.
Энг қувонарлиси, улар қўлида сайқал топиб, санъат даражасига етаётган миллий ҳунармандчилигимиз намуналари бугун юртдошларимиз қатори хорижлик сайёҳларнинг ҳам эътиборини қозонмоқда. Италия, Франция, Корея ва Япония давлатларидан уларни атай излаб келадиган ўз харидорлари бор.
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати