Бунинг учун, албатта хорижга чиқиш паспортлари берилиши билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш керак бўлади.

Шунга кўра, фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида Фарғона туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Мирзажонов томонидан Шоҳимардон қишлоғининг ўзида фуқароларнинг мурожаатларига кўра шу каби ва бошқа 150 дан ортиқ нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ўтказилган учрашувда Фарғона тумани адлия бўлими, ички ишлар бўлими ходимлари томонидан фуқароларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.