Жумладан, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида оддий мактабни ихтисослаштирилган мактабга айлантириш чоғида масъуллар томонидан йўл қўйилган ўзбошимчалик ва ўз ишига совуққонлик жиддий танқид қилинди.

Йиғилишда айтилишича, мазкур жараёнларда вилоят ҳокимлиги томонидан ўқувчиларни жойлаштириш мақсадида янги мактаб очиш таклифи берилган, Халқ таълими вазирлиги эса “тегишли тартибда зарур бино ва жиҳозлар билан таъминлангандан сўнг” мактаб очилишига рухсат берилган. Токи масаланинг ҳужжатли ишлари ва бинони тайёрлашга оид ташкилий масалалар кўрилгунгача, ўқувчилар 5-6 километр наридаги мактабга қатнашга мажбур бўлишган. Бу эса ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.

Бу ўртада мактабнинг собиқ директори ташаббуси билан аҳолининг уйида болаларга дарс ўтиш бошланган.